Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида аҳоли хонадонларида парранда ва чорва молларини боқишда озуқа рационига амал қилиш ва улар парваришланадиган жойни тайёрлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Андижон вилоятига ташрифи чоғида аҳолининг бандлигини таъминлаш орқали даромадини ошириш, хусусан, аҳоли хонадонларида 2 миллион бош парранда боқишни ташкил этиш борасида бир қатор топшириқ ва вазифалар берган эди.

Мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар, амалий ишлар натижасида вилоятдаги ишсиз, даромади паст бўлган оилалар ҳамда парранда боқиш истагидаги 17 минг 939 та хонадонда парранда боқиш йўлга қўйилиб, ана шу хонадон соҳибларининг даромад манбаи шакллантирилди.

Жорий йилда вилоятда бу борадаги ишларни ташкил этиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда, Жумладан, вилоятдаги ҳар бир маҳаллада паррандачилик кооперативи ташкил этиш, уч босқичда аҳоли хонадонларига 100 бошдан парранда тарқатиш режалаштирилган. Биринчи босқичда 870 та маҳаллада 15 тадан, жами 13 минг 50 та эҳтиёжманд оила хонадонига 1 миллион 305 минг бош парранда тарқатилади.

Семинарда ана шу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишга тайёрларлик, аҳоли хонадонларида парранда ва чорва ҳайвонларини парваришлаш ва кўпайтиришда озуқа рациони ҳамда улар парваришланадиган жойнинг қандай ҳолатда бўлиши муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди. Олимлар, мутахассислар томонидан мазкур йўналишдаги ишлар қандай амалга оширилиши, озиқлантириш, парваришлаш жараёнлари амалий кўргазмалар орқали кўрсатиб берилди, зарур таклиф ва тавсиялар айтилди.

Шунингдек, иштирокчиларга бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Бундан ташқари, мутахассисларнинг маҳаллалардаги ўрганишлари асосида тайёрланган қўлланма тарқатилди. Ушбу қўлланма вилоят бўйича барча маҳаллаларга тарқатилиши қайд этилди.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг битирувчи талабалари ў