Contact number

+998 (71) 271-64-26

Contact number

+998 (71) 202-12-00

Халқаро инвестиция форуми давом этмоқда

24-26 март кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳилтон меҳмонхонасида «Халқаро инвестиция форуми» ўтказилмоқда. Бугун форумнинг иккинчи куни. Меҳмонхонанинг асосий залида «Марказий Осиёнинг инвестицион салоҳияти» панел мунозараси бўлиб ўтди.

Унда бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов, Жаҳон банки ва Япония халқаро ҳамкорлик банки вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг иқтисодиёт ва саноат вазирлари иштирок этди.

Шунингдек, форум доирасида«Молия бозори – бозорни ривожлантириш драйвери сифатида», «Қишлоқ хўжалиги саноати учун янгиланган ишлаб чиқариш ва янги бозорлар» ва бошқа мавзуларда мунозаралар бўлиб ўтди.