Contact number

+998 (71) 271-64-26

Contact number

+998 (71) 202-12-00

Ўзбекистон паррандачилик тармоғида жорий йилнинг 1 ярим йиллик якуни бўйича улгуржи нархлар динамикаси

Ўзбекистон паррандачилик тармоғида жорий йилнинг 1 ярим йиллик якуни бўйича улгуржи нархлар динамикаси

Ҳаммамизга маълумки, дунё аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи бугунги кунда барча мамлакатларнинг энг муҳим ва долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
? Паррандачилик маҳсулотлари тез ва арзон етиштирилиши боис, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим ижтимоий маҳсулот сифатида қаралиб, ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
✅ Жумладан, республикамиз ҳудудларнинг табиий-иқтисодий шароитларидан келиб чиқиб, паррандачилик соҳасини ривожлантириш, арзон ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга қаратилган алоҳида дастурлар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.
✅️ Мазкур дастурлар доирасида ҳудудларда паррандачилик йўналишидаги лойиҳаларни шакллантириш ва уларни ўз вақтида ишга туширилиши алоҳида назоратга олинган.
✅️ Шунингдек, Уюшма томонидан деҳқон бозорларидаги паррандачилик маҳсулотлари нархлари кунлик мониторинг қилиниб, давлат органлари билан ҳамкорликда нархларнинг кескин ошишини олдини олишга қаратилган чоралар кўриб борилади.
✅️ Ўтказилган таҳлиллар сўнги уч йилда паррандачилик маҳсулотларига бўлган эхтиёжнинг ортганлиги билан бир вақтда нархларнинг ҳам ошиб борганлигини кўрсатмоқда.
Мисол учун, аҳолининг 2023 йилда тухум истеъмолига бўлган йиллик талаби 7,6 млрд. донани ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан ўсиш 104 фоизни, шунингдек ички истеъмол бозорларида истеъмол тухумининг улгуржи нархи мос равишда 850-1400 сўмни (+550 сўм, ёки 164%) ташкил этган.
✅ Парранда гўштига бўлган йиллик истеъмол талаб 2023 йилда 544 минг тоннани (2021 йилда 522 минг тонна) ёки ўсиш 104 фоизни ташкил этиб, маҳсулот улгуржи нархи тегишли равишда 16 000 ¬– 26 000 сўм (+10 000 сўм, 162%) бўлган.
✅ Бугунги кунда республика аҳолисининг парранда гўштига бўлган эҳтиёжи 82 фоизга ва истеъмол тухуми билан 108 фоизга таъминланган. Ҳозирда, аҳолининг парранда гўштига бўлган эҳтиёжи бўйича маҳсулотнинг етишмайдиган қисми импорт ҳисобига қопланмоқда.