Кўргазмада дунёнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари, чорва моллари ҳамда паррандалар учун қўшимча озуқалари, дори-профилактик воситалари намойиши бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, кўргазмада паррандасаноати учун ҳам алоҳида павилон ажратилган, унда дунё миқёсида энг замонавий техникалар, паррандачилик ривожи учун катта аҳамиятга эга янгиликлар намойиш этилмоқда.
Маълумот ўрнида кўргазма 14 мартга қадар давом этади. Барча қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда соҳага қизиқувчиларни ушбу кўргазмада иштирок этишга чорлаб қоламиз.