Contact number

+998 (71) 271-64-26

Contact number

+998 (71) 202-12-00

Паррандачиликни ривожлантириш

Мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва экспортга моʻлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон паррандачилик маҳсулотлари билан таʼминлаш боʻйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, соҳани янада жадал ривожлантиришга, жумладан, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнини модернизатсия қилиш ва тайёр паррандачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга тоʻсқинлик қилаётган қатор муаммолар мавжуд. Хусусан:

биринчидан, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси паст, тармоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ярим тайёр маҳсулотлар улуши юқорилигича қолмоқда, шунингдек, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш тизими ёʻлга қоʻйилмаяпти;

иккинчидан, паррандачилик соҳасида асосан товуқ етиштириш билан чекланиб қолинмоқда, бошқа парранда турлари (курка, бедана, гʻоз, оʻрдак, туяқуш, каклик ва бошқалар) етиштиришни оммалаштириш чоралари коʻрилмаяпти;

учинчидан, парранда касалликларини оʻз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш боʻйича замонавий биолабораториялар ташкил этилмаганлиги оқибатида паррандалар орасида юқумли касалликлар тарқалиб бормоқда;

тоʻртинчидан, соҳада малакали кадрлар тайёрлаш, уларни ишлаб чиқаришнинг замонавий услубларига оʻқитиш, соҳа мутахассисларида инноватсион ёндашувлар ҳамда коʻникмаларни шакллантириш, ишлаб чиқаришда юқори сифатга эришиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш ишларига етарлича эʼтибор қаратилмаяпти;

бешинчидан, парранда озуқа базасини яратиш, импорт оʻрнини босувчи озуқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ишлари талаб даражасида ёʻлга қоʻйилмаган;

олтинчидан, парранда маҳсулотлари экспорт қилинаётган давлатлар географиясини кенгайтириш, шу орқали экспорт ҳажмини кескин ошириш чоралари коʻрилмаган;

еттинчидан, соҳага тоʻгʻридан-тоʻгʻри хорижий инвеститсияларни киритиш боʻйича тажриба етарли эмас, бу борада етакчи хорижий ҳамкорлар билан яқин алоқалар ёʻлга қоʻйилмаяпти.