Contact number

+998 (71) 271-64-26

Contact number

+998 (71) 202-12-00

Ўзбекистонда давлат захираси учун 600 минг тонна буғдой ва ўсимлик ёғи импорт қилинади

Ўзбекистон 2022 йилда 500 минг тоннадан ортиқ буғдой ва ўсимлик ёғи импорт қилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 147-сон Қарорида бу ҳақида эълон қилинди.

Қарорга асосан, Давлат захираларини бошқариш («Ўздавзахира») қўмитаси «Ўздонмаҳсулот» АК ва хусусий корхоналар билан биргаликда 2022 йил апрель — июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) ва ўсимлик ёғини мақбул нархларда импорт қилиши қайд этилган.

“Паррандасаноат” уюшмаси томонидан айни вақтда вазирлик ва идоралар билан уюшмага аъзо корхоналар учун республикага импорт қилинадиган буғдой ва ўсимлик ёғини биржа савдоларида мақсадли йўналтирилиши бўйича иш олиб борилмоқда. Маълумот учун, ушбу қарор асосида «Ўздавзахира» 2022 йилда яна 500 минг тонна буғдой ва ўсимлик ёғи сотиб олиши белгиланган.