Марек касаллиги (парранда параличи, парранда нейролимфоматози, парранда энзоотик нейроэнцефаломиелити) – юқори контагиоз ўсма (лимфопролифератив) шаклидаги, вирус этиологияли, товуқсимонлар отрядига мансуб паррандаларда ривожланувчи касаллик, уч хил йўналишда: невралгия, кўз ва ўсимта (шиш) кўринишида кечади.

Қўзғатувчиси Heкresvirus оиласига мансуб вирус бўлиб, товуқ муртагининг хорионаллантоис пардасида қалин ўчоқ, хўжайра тўқималарида микроскопик таначалар кўринишида ўстириш мумкин. Очиб чиққан жўжаларда трансовариал иммунитети бўлади. Асосан аэроген йўли билан тарқалади.

Клиник ҳолат

Касалликнинг инкубацион даври парранда ёшига боғлиқ бўлиб, 2 дан 16 ҳафтагача ўзгариши мумкин. Оёқ, қанот, бўйин, жиғилдон (зоб) да ривожланиб борувчи парез ва параличлар пайдо бўлади, ҳаракатлар бир-бирига номувофиқ бўлади, тўлиқ паралич бўлгунга қадар қадам ташлаши қийинлашади ва оёқ бармоқлари буралиб, тиришиб қолиш ҳолатлари кузатилади.

Паралич бўлиш натижасида ҳаракатлари чегараланиб, ҳолсизлик, озиб кетиш ҳоллари кузатилади. Касалланиш ва ўлиш ҳоллари парранда умумий бош сонининг 10 фоизини, касалликнинг оғир кечган йўналишида 50 фоиздан юқори бўлиши мумкин. Мушакли ошқозон нервлари зарарланганда ошқозон кичрайиб, атрофия бўлиши сабабли парранда тезда нобуд бўлади. Катта ёшдаги товуқларда касалликнинг ўзига хос белгиларидан бири иридоциклит билан кўз қорачиғининг деформацияси, камалак пардаси (радужная оболочка) депигментацияси ҳисобланади.

Паренхиматоз органлари инфильтрацияси, нервларни шишиб кетиши ва  яллиғланиши кузатилади. Жигар, ўпка, қораталоқ, буйрак, юракларда бир-бирига қўшилиб кетган шишлар мавжуд бўлади.

Диагностика

Эпизоотологик маълумотлар, клиник тасвири, патоморфология, гистология, серология текширувлари асосида ташхис қўйилади. Дифференциал ташхис қўйишда лейкоз, энцефаломиелит, юқумли синовит, “В” гиповитаминоз, “Е” гиповитаминоз, перозисларни чиқариб ташлаш керак.

Даволаш и профилактика

Ўстиришга қабул қилинаётган жўжаларни бир кунлигида Марек касаллигига қарши амалдаги қўлланмага мувофиқ бир марта инкубаторда эмланади. Марек касаллигига қарши бир неча вакциналар маълум:

  • Марек касаллиги биринчи серотипи онкоген штаммлар аттенуирланган варианти, хўжайра культурасида пассив ҳолатда серияли ишлаб чиқилган;
  • Товуқ герпесвирусининг иккинчи серотипи, табиий апатоген штаммлари;
  • Курка учинчи серотипи неонкоген герпесвируси.

Юқорида кўрсатилган вакцина типлари ва уларнинг комбинациялари  самарадор ва ҳавфсиз ҳисобланади ва касалликларни олдини олиш учун ишлатилади. Ҳозирги вақтда хўжаликдаги эпизоотик ҳолатдан келиб чиқиб вакцина танланади. Оғир ҳолатларда Марек касаллигига қарши 10 ва 21-кунлари ревакцинация қилинади.

Ҳозирги вақтда қуйидаги вакциналар қўлланилмоқда:

  • Марек касаллигига қарши ФС-126 штаммидан курка герпес вируси ва товуқ герпес вирусидан суюқ культураль вирусвакциналари (Курск биофабрикаси, Щелковск биокомбинати);
  • Марек касаллигига қарши курка герпес вируси ва товуқ герпес вируси штаммидан суюқ бивалент культураль вирусвакциналари (ВНИИЗЖ);
  • Вакцина Nobilis Rismavac и Nobilis: + СА126 (“Интервет”).