Бугун Қозоғистон Республикаси пойтахти Нурсултон шаҳрида паррандачиларнинг 9-халқаро форуми ва Евроосиё паррандачилик ассоциациясининг III форуми бошланди.

Форумда озуқа, ветеринария, зоотехника ва жиҳозлар масаласи муҳокама қилинади. Қозоғистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, парламент депутатлари, “Атамакен” нодавлат-нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон “Паррандасаноат” уюшмаси, Тожикистон ва Арманистон, паррандачилар уюшмаси вакиллари, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо ҳамда бошқа хорижий давлатлардаги 60 та йирик паррандачилик корхоналарининг 80 дан ортиқ раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон «Паррандасаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аҳмедов, раис маслаҳатчиси Пўлат Раҳматуллаев ва “Navobod naslli parranda” МЧЖ таъсисчиси Заршед Мухаммадиев ҳам форумда қатнашмоқда.