Касаллик барча турдаги паррандалар орасида кенг тарқалган. Ўткир, ўрта ва сурункали кечади, парранда ёшига боғлиқ бўлган касалликдир. Касалликни серологик томондан қўзғатувчиси турли штаммлар чақиради. Товуқсимонлар отрядига таалуқли паррандаларда касаллик қўзғатувчиси S. Pullorum-gallinarum бўлиб, зич ва суюқ бульон ўстириш мухитида яхши ривожланади, агарда Р ва С колонналари пайдо қилади. Ташқи мухит таъсирига чидамли. Товуқлар симптомсиз пуллороз қўзғатувчиси ташувчиси бўлиши ва наслига трансовариал йўли билан юқтириши мумкин. Инкубация вақтида пуллороз билан касалланган тухумлардаги муртакларнинг нобуд бўлиш ҳоллари кузатилган. Бундан ташқари тухумдан очиб чиққан касал жўжалар атроф мухитни зарарлайди, натижада бошқа соғлом жўжаларни ҳам зарарлайди.

Клиник ҳолат

Табиий шароитда касаллик юққан жўжаларда инкубацион давр 3 – 5 кун кечади, сўнг ичак – ошқозон функцияларини бузилиши, сероз – фибринозли конъюктивит, ҳаракат координациясини бузилиши кузатилади. Касал парранда кўрикдан ўтказилганда, анал тешигининг атрофидаги пат – парлари ёпишиб, анал тешиги битиб қолганини кузатамиз. Парранда интоксикациядан нобуд бўлади. Каттап ёшдаги парранда тухум маҳсулдорлиги йўқолади, тухум сариғи перитонити, овариит, салпингитлар кузатилади, касалликнинг нерв – паралич шаклида қанот ва оёқ бўғимларида яллиғланиш жараёни кузатилади.

Патоморфология

Патолого – анатомик ёрилганда қуйидаги ўзгаришларни кўриш мумкин: жигар, ўпкада некроз ўчоғлари мавжуд, перикардит, ўт қопини яллиғланиши, ўти яшил рангда. Товуқларда тухум бериш даврида тухумдон фолликулини дегенерациясини кўриш мумкин.

Диагностика

Ташхис қўйишда эпизоотологик ҳолатни, клиник белгиларини, лаборатория текширувлари натижаларини инобатга олинади.

Дифференциал ташхис қўйишда колибактериоз, патереллёз, аспергиллёз, озуқадан заҳарланиш ва юқумсиз энтеритларни чиқариб ташлаш керак бўлади.

Даволаш и профилактика

Пуллороз – тиф касаллигидан хўжаликни ҳоли қилиш учун комплекс умумий ва маҳсус тадбирлар ўтказиш керак бўлади: инфекция ўчоғи, касал қўзғатувчи ва касаликка мойил соғлом организмлар ўртасидаги эпизоотик занжирни узиш керак. Ушбу мақсадда касал ва касалликка гумон қилинган парранда йўқ қилинади, қолган паррандага энг самарали бўлган нитрофуран, сульфаниламид препаратлари тоза миқдорда ёки антибиотиклар билан бирга парранда организмидаги инфекцияни бостириш учун берилади. Доимий равишда инкубатория, паррандахоналар, озуқалар, ҳаволар ва парранда ҳамда наслли тухумлар билан контактга кирадиган бошқа барча нарсаларни, атроф мухитда касал қўзғатувчини йўқ қилиш учун санация қилинади. Диагностик текширишлар жадвали бўйича наслга боқилаётган ёш парранда ва ота – она паррандаларни ККРА ва ККРНГА пуллор антигенлари ёрдамида 2 марта кетма-кет манфий натижа олингунча ҳар 2 ҳафтада текширув олиб борилади ва соғлом парранда тоза паррандахонага ўтказиб борилади.

Агар барча наслли парранда бош сонини тухум маҳсулдорлик даврида 2 марта кетма-кет серологик текширувлар натижасида касал парранда аниқланмаган, охирги 3 ой ичида клиник ва патологоанатомик белгилари кузатилмаган бўлса ва пуллороз қўзғатувчиси бактериологик текширувларда ажратиб олинмаган бўлса хўжаликдан чеклов олиб ташланади.