Реовирус касаллиги – куркалар касаллиги (тожи кўкарган, юқумли энтерит, трансмиссив энтерит, реовирусли энтеронефрит), жўжа ва товуқлар (теносиновит, вирусли артрит, “озуқа хазм қилмас” ва “ранги ўчган ёки ранги оқарган парранда” синдроми, ўрдак ва ғозларда турли хил симтокомплекслар билан намоён бўлади ва сезиларли даражада иқтисодий зарар келтиради.

Парранда реовируси ультрабинафша нурларига чидамли, рН мухитнинг кенг спектрида ҳам инактивация бўлмайди, оддий дезовоситаларга тахминан кам таъсирчан. Инкубацион тухумларнинг устини формальдегид буғлари зарарсизлантира олмайди, жўжалар тухум қобиғини ёриб чиқаётганда вирус юқтириб олишлари мумкин.

Реовирус товуқ ва курка муртакларида яхши ривожланади. Асосий инфекция ўчоғи касалланган парранда ва унинг чиқиндилари. Парранда ахлатидаги вирус атроф мухитга тушиб, озуқа ва сувни зарарлайди.

Клиник ҳолат

Касалланган ёш паррандада 5-куни ич ўтиши бошланади, холсизлик ва ўлим 5 фоизгача ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Тирик қолган курка ва ғоз жўжаларида инфраорбиталь синусит, конъюктивит ривожланиши мумкин. Касаллик сурункали шаклига ўтади, ёш парранда ўсишда орқада қолади. Уч ҳафталик жўжаларда теносиновит ривожланади, қайсики нотўғри оёқ босиши ва оқсоқлаш кузатилади. Реовирус инфекциясидан ҳоли бўлмаган гуруҳда ёш парранда ўсишида олалик кўзга ташланади, хусусий белгиларидан кам озиқланиши ва хазм яхши бўлмаганлиги туфайли танада “қуриш” жараёни кузатилади.

Паррандага реовирус юққанда биринчи 10 – 30 кунлари касаллик ўртача ўтади, ўлим 1,5 – 5 фоиздан ошмайди, лекин бу паррандадан режадаги маҳсулдорлик олинмайди.

Реовирус инфекциясининг кучли шаклида нобуд бўлишдан кўпроқ гўшт йўналишидаги паррандалар зарар кўради: бройлер – 5 – 18%, курка ва ғозлар – 50%, ўрдаклар – 100% гача.

Инфекцияни табиий шароитда ривожланиши пай қинида суюқлик йиғилади ва уларда қон қуйилиш ҳоллари кузатилади, бўғим бўштлиғида суюқлик йиғилади. Касалликнинг сурункали кечишида пай қинлари йўғонлашади, сувсизланиш ҳоллари кузатилади, бўғим анкилози, атрофирланган пайлар узилиши кузатилади.

Патоморфология

Касаллик асоратсиз кечганда, катарал энтерит, буйрак катталашиши характерли ҳисобланади. Мушаклар сувсизлашган, дистрофия ҳолатида бўлади.

Диагностика

Эпизоотик маълумотлар, клиник белгилар, паталогоанатомик ўзгаришлар ва лаборатория текширувлари натижасига кўра ташхис қўйилади. Лаборатория ташхиси учун РН, РСК, ДП, ИФА усуллари қўлланилади. РН бўйича 1 : 40 бўлган муносабатдаги эритмасида антижисм титри кўп бўлса, ушбу гуруҳ реовирус инфекцияси билан зарарланган деб ҳисобланади.

Реовирус артритини юқумли бронхит, СПС-76, респиратор микоплазмозлардан дифференциация қилиш керак. Ушбу касалликларда пайларда шиш бўлмайди.

Даволаш и профилактика

Реовирус инфекциясига қарши асосий курашлардан бири ушбу инфекцияни хўжаликка киришини олдини олиш. Инкубацион тухумларни дезинфекциясини хўллаш усули билан ўтказилгандан кейин инкубаторга қўйиш рухсат этилади. Бунинг учун дезинфекция ўтказилгандан кейин тухум яхшилаб қуритилади ва инкубаторга инкубация қилиш учун қўйилади.

Реовирус инфекциясига гумон қилинганда гуруҳдаги жами бош сонини умумий резистентлигини ошириш учун озуқа таркибини кучайтиради, қўшимча антистресс миқдорида витаминлар киритилади. Хонанинг меёрдаги ҳароратини 2 – 3 градусга кўтарилади, ҳаво алмашинуви яхшиланади. Рационга кенг спектрда таъсир эътувчи антибиотиклар 3 – 4 кун муддатга киритилади. Парранда организмида антиоксидант ҳолатини юқори даражада ушлаш керак бўлади, чунки реовирус ва инфекция ривожланишига катта қаршилик кўрсатади. Бунинг учун рационга 1 тонна озуқага 1 гр. дан кам бўлмаган миқдорда селенит натрий, “Е” витамини 20 – 40 гр., сантохин 200 гр./тн., яна аскорбин кислотаси 50 гр./тн.га қўшилади.

Касалликка гумон қилинган гуруҳда парранда резистентлигини ошириш ва иккинчи инфекция бошланмаслиги ҳамда бошқа салбий асоратлар бермаслиги учун даволаш тадбирлари ўтказилади.  Касал парранда мавжуд хоналарда триэтиленгликол билан йўриқномага асосан аэрозол дезинфекцияси ўтказилади.

Иккинчи инфекцияни ривожланишини олдини олиш учун  кенг спектрда таъсир этувчи антибиотиклар озуқа ва сув билан берилади, шу билан бирга сульфаниламид препаратлари даволаш ва профилактик дозаларда берилади.

Махсус профилактик тадбирларни ўтказиш учун тирик ва инактивланган вакциналардан фойдаланади.