
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига жами 19,3 млн. долларлик 20,1 минг тонна паррандачилик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорти амалга оширилган.
Импортнинг асосий қисми 17,4 минг тоннаси ёки 86% товуқ субмаҳсулотларига (субпродукт) тўғри келади, жумладан:
– товуқ териси – 7,5 минг тонна, 5,5 млн.долл. (ўртача нархи – 0,73 долл./кг);
– фарш қилинган хонаки товуқ қисмлари – 6,1 минг тонна, 4,7 млн. долл. (ўртача нархи – 0,76 долл./кг);
– музлатилган товуқ оёқлари – 3,6 минг тонна, 5,1 млн. долл. (ўртача нархи – 1,38 долл./кг).
Импортнинг қолган 14%:
– музлатилган бутун товуқ – 1,1 минг тонна (1,9 млн. долл., ўртача нархи – 1,68 долл./кг);
– музлатилган товуқ қанотлари – 213,6 тонна (368 минг долл., ўртача нархи – 1,72 долл./кг);
– музлатилган товуқ қисмлари – 408,4 тонна (491,3 минг долл., ўртача нархи – 1,2 долл./кг);
– музлатилган товуқнинг кўкрак қисми гўшти – 29,1 тонна (74,8 минг долл., ўртача нархи – 2,57 долл./кг) ташкил этган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки парранда гўшт маҳсулотлари импортининг Ўзбекистон парранда гўшти бозорига таъсири минимал даражада, мисол учун:
Музлатилган товуқнинг кўкрак қисми гўшти импорт нархи
2,57 долл./кг (ҚҚСсиз), унга 15% қўшилган қиймат солиғи (0,38) қўшилади ва олиб келувчи (15%) , сотувчи маржа (15%) лари қўшилган ҳолда бозорга кириш нархи 3,95 долларни ташкил этади.
Натижада бир кг музлатилган товуқнинг кўкрак қисми гўшти – 3,95 долларни яъни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси (10840) бўйича 42800 сўмни ташкил этади.