Контактный номер

+998 (71) 271-64-26

Контактный номер

+998 (71) 202-12-00

Andijanprestour

Андижонда парранда боқиш бўйича ўқув-курс ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 31 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 46-сонли баёни 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли хонадонларида парранда парваришлаш масалалари бўйича 50 та туман маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудларидаги парранда боқишни ихтиёр этган аҳоли учун ўқув курслари ташкил этилмоқда.

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, «Паррандасаноат» уюшмаси, Андижон вилояти ва Жалақудуқ туман ҳокимликлари ҳамкорликда Жалақудуқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоятда фаолият юритадиган ҳоким ёрдамчилари учун хонаки парранда боқиш бўйича ўқув курс ташкил этилди. Ўқув курсда «Паррандасаноат» уюшмаси «Ишлаб чиқариш ва ветеринария» бошқармаси бошлиғи Ҳакимжон Нармуҳаммедов ва бошқарма бош мутахассиси Шахбоз Кубаевлар хонаки парранда боқишнинг афзалликлари, парранда кросслари, озиқлантириш бўйича маълумот берди.

Батафсил видеода: https://youtu.be/1lkSHBMVOls