Контактный номер

+998 (71) 271-64-26

Контактный номер

+998 (71) 202-12-00

Тухум нархи стабиллашуви давр талаби

Ҳурматли тадбиркорлар!

Сўнгги кунларда бозорларда тухум нархи кескин 20-30 фоизга ошганлиги кузатилмоқда. «Паррандасаноат» уюшмаси бир неча йиллик нарх динамикасини ва нархлар ўсиши оқибатларини ўрганиб чиқди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳар йили сентябрь ойининг бошида нархлар бироз ўсган. Бу йилги ҳолат йил бошидан тухумни нархи пастлиги сабабли хўжаликларни молиявий ҳолати ёмонлашгани фонида шубҳасиз паррандачиларни хурсанд қилмоқда. Бироқ нархни бунақа кескин ўсиши қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин:

Биринчидан, ҳозирги кундаги нархлар тухум ишлаб чиқаришдаги рентабелликни 30%дан ошириб юборди ва бу ҳолат тухум ишлаб чиқаришга янги инвесторларни/тадбиркорларни (асосан соҳадан хабари йўқ) жалб қилиб, Республикамиз ҳудудидаги ишламай турган хўжаликларнинг ишга тушиши ёки паст қувватда ишлаётган корхоналарнинг парранда сони кўпайишига олиб келади.
Натижада 2 -3 ой фойда кўрган тизим кейинги 6-7 ойда бозордаги профицит натижасида нархларнинг пасайиб кетиши оқибатида зарар кўради;

Иккинчидан, ҳозирги нарх-наво йирик озиқ-овқат импортёрларни (Корзинка, Макро ва бошқалар) қўшни давлатлардан Ўзбекистон бозорига маҳсулотни импорт қилишга қизиқиши ортади, афсус билан шуни айтиш керакки, ўзимизни паррандачилар ҳам импорт билан шуғилланишни бошлайди. Хабарингиз бор, ҳозирги кунда Қозоғистонда тухум нархи 800-900 сўм, Россияда 650-750 сўм бўлиб, йўл харажатлари ва импортёрни камида 10% фойдаси билан 1100 сўмдан юртимиз бозорларига кириб келиши мумкин.
Ҳозирги кунда маҳаллий тухум ишлаб чиқарувчилар ўзаро рақобатлашмоқда, бироқ нархлар баландлиги оқибатида хорижий маҳсулот билан ҳам рақобатлашишга тўғри келади;

Учинчидан, аҳоли орасидаги норозиликларни олдини олиш мақсадида, айниқса ҳозирги таҳликали замонда нархларни барқарорлаштириш учун давлат аралашуви кучаяди ва экспорт ёпилиши, импорт маҳсулотдан НДС олиниб, импортини рағбатлантириш ёки мажбурий нархларни тушириш каби соҳага салбий таъсир этадиган вазиятлар бўлиши мумкин.

Шунингдек, давлат томонидан ташкил этилган «Озиқ-овқат ярмаркалари» аҳолини арзон ва сифатли маҳсулот харид қилишига замин яратиб, хўжаликларни бозорда тўғридан-тўғри сотишига имконият яратади! Ҳозирги кунда Ярмаркаларда нархлар аввалгидек мажбурланмай, бозорга тарқатилаётган нархларда аҳолига сотилиши сўралмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар, юқоридаги салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида, «Паррандасаноат» уюшмаси нархларни кескин оширмаслигингизни, ўртача 10-15% рентабеллик даражасида нархларни ушлашингизни сўрайди.
Қисқа муддатли кўпроқ даромаддан, узоқ муддатли ўртача даромад олган маъқул!