Сертухумликни пасайиш синдроми (Синдром-76) – товуқлар вирус касаллиги, тухум маҳсулдорлигини тушиб кетиши, тухум шаклини, сифатини ва тухум қобиғи пигментациясини ўзгариши ва оқсил моддасини талабга тўла жавоб бермаслиги билан характерланади.

Товуқлар вирус касаллиги бўлиб, тухум маҳсулдорлигининг кескин камайиб кетиши, тухум қобиғини юмшоқлиги ва депигментацияси, тухумнинг инкубация қилиш сифатларини пасайиши билан характерланади. Касал товуқлар тухумини инкубация қилинганда уруғланмаган тухумлар кўпаяди ва муртак ривожланишни бошланғич палласида нобуд бўлади.

Касаллик қўзғатувчиси Adenoviridae оиласидан ДНК-вируси ҳисобланади. Умумий антиген гуруҳини ҳосил қилувчи 12 тадан кўп бўлган вирус серотиплари маълум. СПС-76 вирусига товуқларни юқори маҳсулдор кросслари, айниқса жигар рангли тухум берувчи Хайсекс браун, Ломанн браун кросслари мойилдир. Ушбу касаллик учун антителалар (антижисмлар – организмда антигенлар пайдо бўлиши билан юзасига келадиган ва уларнинг  таъсирини йўқотадиган моддалар)  титрлари хатто бир хўжаликни ўзида ҳам кенг ёйилганлиги билан характерланади, чунки эпизоотик ҳолат, озиқлантириш ва паррандани сақлаш шароитлари, ёшидан келиб чиқиб касалликка қарши  табиий чидамлилиги (резистентность). Вирус аэроген ва алиментар йўллар билан, яна контакт ва трансовариал йўли билан ҳам тарқалади.

Клиник ҳолат

Инкубацион даври 1 – 15 кун. Сертухумликни пасайиш синдроми кўпинча юқумли бронхит билан биргаликда ўтади. Клиник кузатувда тухум маҳсулдорлиги 20 – 28 фоизга тушиб кетгани, қилинган тухумлар  қобиғи ғадир – будур ёки юмшоқ бўлгани аниқланади. СПС бошланган кейин 3 – 5 ҳафтадан кейин тухум маҳсулдорлиги пасайиши кузатилади. Тухум маҳсулдорлиги жуда секин тикланади ва ҳеч қачон ушбу зотга тегишли стандарт маҳсулдорлик сатҳига чиқмайди. Гўшт йўналишидаги паррандада тухум қобиғида депигментация кузатилади ва бироз тухум маҳсулдорлиги тушади.

Патоморфология

Буйрак катталашган,  жигарда парда–қобиғи (капсула) тагида кўплаб қон қуйилиш жойлари мавжуд. Фабрициев сумкаси ва қораталоқ кичрайиб қуриб қолган. Юрак олди пардасида ва мушаклар орасидаги бўшлиқда суюқлик йиғилиши кузатилади. СПС учун тухумдонда қон қуйилиши, тухум йўлида яллиғланиш оқибатида қон қуйилиш кузатилади.

Диагностика

Клиник белгилари асосида (СПС-76 учун характерли) ва серологик текширув (РИФ, РН, РТГА ва ИФА) натижасига кўра ташхис қўйилади.

Дифференциал диагностикани юқумли бронхит, Ньюкасл касаллиги, юқумли ларинготрахеит, шу билан бирга тухум қобиғини шаклланишида минерал моддалари алманишувини бузилишига ҳам ўтказилади.

Даволаш и профилактика

Инактивлаштирилган вакцина билан ўзига хос махсус профилактика тадбирлари олиб борилади:

  • СПС-76 (ССЯ-76) га қарши суюқ инактивлаштирилган вакцина.
  • СПС-76 (ССЯ-76) га қарши инактивлаштирилган эмуллаштирилган вакцина (ФГУ ВНИИЗЖ, Владимир шаҳри).
  • СПС-76 (ССЯ-76) га қарши суюқ инактивлаштирилган вакцина (ООО ВНИВИП-препараты).
  • НБ, ИБК, ИББ, ССЯ-76 ва РЕО касалликларига қарши ассациялаштирилган инактивлаштирилган “АВИВАК” вакцинаси (НПП АВИВАК).