Самарқанд вилоятида жойлашган “Етти хазина” компаниясига тегишли “Zarafshon-Lohman-Parranda” ва “Qo‘shrabot parranda” корхоналарида тухумчилик йўналишидаги паррандалар етиштирилмоқда.

Компания паррандачилик маҳсулотини тўлиқлигича ўзи ишлаб чиқаради. Хориждан наслли жўжалар келтириб, “Zarafshon-Lohman-Parranda” корхонасида парваришлайди. Улардан наслли тухумлар олиниб “Qo‘shrabot parranda” МЧЖдаги инкубаториясида 21-22 кунда очиради.

Тухумдан чиққан жўжалар шу ернинг ўзида “хўроз” ва “макиён”га ажратилади. Хўрозлари бозорга чиқариб парранда гўшти етиштириш мақсадида сотилади. “Макиён”лари эмланиб, 1 кунлик жўжа сифатида тухум етиштирувчи корхоналарга сотилади. Сотувдан қолганлари махсус катакларда 30, 60 кунлик жўжа қилиш учун парваришланади. Ветеринар шифокор Рашид Икромов бошчилигидаги жамоа паррандаларнинг саломатлигини назоратда ушлаган.

Компания раҳбарлари бугунга келиб озуқа ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган. Бу таннархнинг камайишига ва даромаднинг ортишига сабаб бўлмоқда.

MY5 телеканали ижоркорлари билан “Qo‘shrabot parranda” МЧЖда жўжа очиши жараёнларидан лавҳа тайёрланди. Лавҳани қуйидаги манзилда кўришингиз мумкин:

Poultry.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube