Aloqa uchun raqam

+998 (71) 271-64-26

Aloqa uchun raqam

+998 (71) 202-12-00

Барча паррандачилик хўжаликлари диққатига!

Гидрометереология мутахассисларининг хабар беришича, 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

10-11 декабрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор), кейинги (11-12 декабрь) кунларда совуқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -7 дан -10 даражагача, кундузи 0 дан -3 даражагача совиши эҳтимоли мавжуд. Бу эса электр ва газ таъминотида узилишлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳурматли тадбиркорлар, «Паррандасаноат» уюшмаси юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширишни тавсия этади:

хўжаликда муқобил электр энергияси таъминоти (дизел генератор) бўлишини ва ишчи ҳолатда эканлигини кўздан кечирилишини;

керакли миқдорда ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, шунингдек, етарли миқдорда озуқа-ем ва сув захираси бўлишини;

сув трубаларини совуқдан ҳимоя қилувчи қопламалар (мин вата) билан изоляциялаш;

хўжаликда куну-тун навбатчилик ташкил этилишини таъминлаш.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хўжаликда юзага келган ҳар қандай салбий ҳолатлар юзасидан «Паррандасаноат» уюшмасига хабар беришингизни сўраймиз!

«Паррандасаноат» уюшмаси ахборот хизмати