Тухум берадиган паррандаларни қафасда боқишнинг ижобий томонларини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
– Мазкур катак майдонига қўйиладиган товуқ сони бошқа катакларникига қараганда 4-5 баробар кўпроқ бўлади.
– Тўшама муаммоси бўлмайди.
– Тухумлар тозароқ бўлади.
– Ортиқча ҳаракатланиб қувват сарфламаганликлари боис озуқадан фойдаланиш самараси юқори бўлади.
– Ерга тухум қўйиш муаммоси бўлмайди.
– Курк бўлиб қолиш эҳтимоли жуда паст.
– Товуқлар оёқ остида ўралашмаганликлари боис қаровлари ҳам осон.
– Тухум вазни ҳам оғирроқ бўлади.
– Ўлим даражаси паст.
– Ишчи кучи эҳтиёжи автоматга боғлиқ равишда 50-80% камроқ.
– Товуқларни бирма-бир назорат қилиш, ёмон ва унумдорлиги паст бўлганларни ажратиб олиш осонроқ бўлади.
– Ахлатининг таг қисмларга ёйилмаганлиги ва товуқларнинг ўзаро алоқаси кам бўлганлиги боис касаллик назорати осонроқ бўлади.
– Каннибализм даражаси паст бўлади.
– Ўз тухумини еб қўядиган товуқлар камдан кам ҳолда учрайди, мободо шундайлари чиқса ҳам аниқлаш осон кечади.
Тухум берадиган паррандаларни қафасларда боқишнинг салбий томонлари қуйидагилар:
– Қафас қурилиши ҳисобига, товуқ боқиш учун кетадиган харажатлар суммаси ортади.
– Ёриқ тухумлар сони ортади.
– Тухумлаш мавсумида товуқлар семирсалар ҳам суяклари жуда ҳам заиф бўлганлиги боис мавсум охирида бозор нархи тушиб кетади.
– Асосан ёзда ахлатида пашша кўпайиб кетади ва муаммо яратади.
– Қафас тагларида йиғилган ахлатни тез-тез тозалаб туриш керак.
– Баъзи махсус қафас касалликлари боис махсус ем бериш керак бўлади.
– Ҳаракатсизлик оқибатида жигар қуриши ва шу сабабли келиб чиқадиган ўлим ҳолатлари тез-тез учраб туради.
– Катак ичида товуқлар сони кўп бўлганлиги учун кучли ҳаво алмаштиришга эҳтиёж сезади.
– Тухум қўймайдиганлар доимий равишда саралаб турилгани боис қафаслар бўшаб қолмасин, деб бир қанча захира товуқ боқилади.