2025 йил 25 январь куни «Паррандасаноат» уюшмаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида паррандачиларнинг «Ичак саломатлиги» илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Амалий -семинарга ООО ПТК «АйБиЭс« МЧЖ (Москва, Россия Федерацияси), УП «МВСервиcэ»(Минск, Беларусия) компанияларинг етакчи мутахассислари таклиф қилинди.
Амалий -семинар мавзуси республикамиз паррандачилик хўжаликларининг ветеринария фаровонлигини таъминлаш, ўз вақтида диагностика қилиш, паррандаларнинг овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини олдини олишнинг замонавий ва самарали усулларига бағишланди
Тадбирда Республикамизнинг паррандачилик хўжаликлари ва паррандачилик фермаларининг етакчи мутахассислари иштирок этишди.
Етакчи маърузачи сифатида Белоруссиянинг УП «МВСервиcэ» бош директори, ветеринария шифокор Павел Николаевич Мелников таклиф қилинди. У «Паррандаларнинг овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари диагностикасида морфологик тадқиқотлар» мавзусида маъруза қилди. Маъруза иштирокларда катта қизиқиш уйғотди.
Ушбу тадбирда Евроосиё паррандачилик уюшмаси эксперт комиссияси аъзоси, ветеринария шифокори. ООО ПТК “АйБиЭс“ бош директори Дмитрий Сергеевич Преображенский парранда касалликларини олдини олиш, профилактика қилиш бўйича маърузаси билан иштирок этди.
Давра суҳбати форматидаги конференция якунида Мелников П.Н. тингловчиларнинг барча саволларига жавоб берди.
Мутахассислар томонидан ўтказилган мастер-классда паррандаларда учрайдиган ички касалликлар яққол мисоллар билан кўрсатилиб, касалликларини олдини олиш борасида қилинадиган ишлар борасида иштирокчиларга керакли маслаҳатлар берилди.
Уюшма томонидан бу форматдаги семинарлар келгусида ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.