Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-12-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида «Parranda Investment»МЧЖ томонидан паррандачилик соҳасида кооперация тизимида замонавий сўйиш корхоналари (кушхоналар) ва музлаткичли омборхоналар, маҳсулотлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш, наслли жўжалар етиштириш ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз ичига олган тайёр бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан Хоразм вилояти хокимлиги, “Паррандасаноат“ уюшмаси ҳамда Микрокредитбанк масъуллари билан биргаликда тайёр бизнес лойихалари учун ер танлаш ишлари бошлаб юборилди.
Умумий қиймати 60 млн. АҚШ долл. бўлган ушбу лойиҳа ишга туширилиб, йилига 50 минг тонна парранда гўштини ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш ҳамда ишлаб чиқилган маҳсулотларини экспортга йўналтириш мақсад қилинган.
Ушбу куринишдаги тайёр бизнес лойиҳалари Тошкент вилояти ва Наманган вилоятида ҳам амалга оширилиши белгиланган.