Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 июнь куни фаол ва ташаббускор ёшлар билан учрашув видеоселектор йиғилишида вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари хар ойда бир маротаба тизим ташкилотларидаги ёш ходимлар, шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва хориждаги ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда муаммоларини ҳал этиш вазифаси белгилаб берилган.
“ПАРРАНДАСАНОАТ” уюшмаси раисининг ветеринария масъалалари бўйича маслаҳатчиси П.Рахматуллаев ҳамда Ишлаб чиқаришда ветеринария хизматларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи А.Насировлар томонидан жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент Давлат Аграр университетида “Зооинженерия” факултети талабалари билан “Ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда муаммоларини ҳал этиш” тўғрисида суҳбат ўтказилди.
Мазкур учрашув доирасида талабаларни соҳага бўлган қизиқишларини уйғотиш, соҳадаги янгиликлар, уларнинг кайфиятларини кўтариш, малакасини ошириш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан қизиқарли мулоқот бўлиб ўтди.