Жорий йилнинг 10–12 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раҳбарлигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳрига расмий ташрифи режалаштирилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон–Эрон бизнес форуми ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, унда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокамаси ҳамда янги келишувларни имзолаш имкониятлари яратилади.
Шу муносабат билан, ушбу бизнес форумда иштирок этиш истагида бўлган паррандачилик хўжаликлари рахбарлари жорий йилнинг 4 май куни соат 15:00га қадар Уюшманинг Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси бошлиғи А.Солиев (+998 94 895 30 60) га мурожаат қилишингиз сўралади.