Aloqa uchun raqam

+998 (71) 271-64-26

Aloqa uchun raqam

+998 (71) 202-12-00

Қадрли ҳамкасблар!

Хотира ва Қадрлаш куни арафасида биз Ўзбекистон ветеринария хизмати фидойиси, ҳалол ва садоқатли раҳбар, марҳум Жўра Сайфутдинович Сайфутдиновни чуқур эҳтиром билан ёдга оламиз.

 

Агар ҳаёт бўлганларида, у киши бугун 100 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Жўра Сайфутдинович фақатгина уруш йилларининг оғир синовларини мардонавор енгиб ўтган инсон эмас, балки 18 йилдан ортиқ вақт давомида (1966–1985) Ўзбекистон Республикаси ветеринария хизматини сидқидилдан бошқарган фидойи раҳбар сифатида ҳам юртимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган эдилар.

 

У кишининг мамлакатимиз ветеринария хавфсизлигини таъминлаш, соҳани ривожлантириш ва мутахассислар авлодини тарбиялашдаги беқиёс хизматлари ҳеч қачон унутилмайди.

 

Хотира ва Қадрлаш кунида биз Жўра Сайфутдинович каби ўз умрини халқ манфаати ва фаровонлиги йўлида бағишлаган барча инсонларнинг муборак хотирасини миннатдорлик ва эҳтиром билан ёд этамиз. Уларнинг эзгу ишлари ҳар доим қалбимизда тирик бўлиб қолади.