Сизларни Қозоғистон Паррандачилар уюшмаси ҳамда ЕОИИ мамлакатлари паррандачилар уюшмалари ҳамкорлигида 2025 йил 25 июнь куни Астана шаҳрида ўтказиладиган ХII–Қозоғистон халқаро паррандачилар форуми ва VI–ЕОИИ мамлакатлари форумида иштирок этишга таклиф қиламиз.
Форумда қуйидаги мавзулар муҳокама этилади:
• Озиқлантириш
• Ветеринария
• Зоотехника
• Ускуналар
Тадбир соҳадаги муаммоларни ҳал этиш, тажриба алмашиш, билим ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Манзил: Қозоғистон, Астана шаҳри, “Думан” меҳмонхонаси, Қорголжин шоссеси,2А
Иштирокингизни қуйидаги электрон почта орқали тасдиқлашингиз сўралади
ptitcevod@mail.ru