Aloqa uchun raqam

+998 (71) 271-64-26

Aloqa uchun raqam

+998 (71) 202-12-00

Тошкентда Ўзбекистон паррандачиларининг VIII-Халқаро форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон паррандачиларининг VIII-Халқаро форуми ўтказилиб, унинг доирасида халқаро кўргазма ташкил этилди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади паррандачилик соҳасидаги инновацион ёндашувлар, замонавий технологиялар, илмий ишланмалар ва самарали бошқарув тажрибасини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат бўлди.

Форумда дунёнинг 28 та мамлакатидан 80 та ташкилот ва компаниялардан жами 130 нафар раҳбар ва мутахассислари, шунингдек, минг нафардан зиёд маҳаллий паррандачилик корхоналари ва соҳага қизиқувчилар қатнашишди.

Форум доирасида соҳанинг етакчи олимлари ва мутахассислари томонидан 20 дан ортиқ тақдимотлар ўтказилди. Уларда паррандачилик биотехнологияси, кўпайтириш самарадорлигини ошириш, ветеринария хавфсизлиги, озуқа баланси, озуқа саноатидаги янгиликлар ҳамда бозор тенденциялари юзасидан амалий билим ва халқаро тажрибалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида замонавий ускуналар, озуқа ишлаб чиқариш технологиялари, ветеринария препаратлари, биоҳафсизлик тизимлари, эмлаш воситалари ва бошқа инновацион маҳсулотлар намойиш этилди.

Халқаро форум доирасида ўтказилган кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар ва хорижий ҳамкорлар ўртасида амалий алоқаларни мустаҳкамлашга, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга ва янги ҳамкорлик платформасини яратишга хизмат қилди.