Aloqa uchun raqam

+998 (71) 271-64-26

Aloqa uchun raqam

+998 (71) 202-12-00

Паррандачилик саноати

Ўзбекистон янги иш ўринларини яратиш ва қайта ишлаш ҳамда сотиш соҳаларини ривожлантириш орқали паррандачилик маҳсулотлари бўйича етакчи минтақавий экспорт қилувчига айланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақида Лондонда “Паррандасаноат” ассотсиатсияси ва Абаcус Эмергинг Маркетс инглиз-австралия инвеститсиявий-банк компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандумига имзо чекиш давомида уюшма раҳбарияти хабар берди. Имзоланган меморандумда Ўзбекистонда парранда гўшти ишлаб чиқарилишини оширишга қаратилган ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Томонлар ички талабни қондириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун парранда гўштини диверсификатсия қилиш ҳамда тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун халқаро компаниялар, маҳаллий бизнес ҳамкорлар, инвесторлар ва янги технологияларни жалб қилиш борасида келишиб олишди. Абаcус Эмергинг Маркетс раҳбариятининг фикрига кўра, паррандачилик – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг жадал суръатларда ривожланиб бораётган тармоқларидан биридир. Уларнинг қайд этишича, республикада келгусидаги муваффақиятли ривожланиш учун барча шароитлар мавжуд. Томонларнинг маҳаллий паррандачиликни ривожлантиришга оид юқори қизиқиши ва миллий устуворликлар ҳисобга олинса, ушбу меморандумнинг имзоланиши янги технологияларни жорий қилиш орқали маҳсулдорликни оширишга хизмат қилади.

Шу ўринда, қайд этиш лозимки, бугунги кунда паррандачилик мамлакатимиз агросаноат комплексининг барқарор ва жадал ривожланаётган тармоқларидан бири хисобланади. Соҳада қисқа муддат ичида парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва аҳолини сифатли парҳез маҳсулотлари билан таъминлашга эришилди. Зотдор паррандалар, уларни кўпайтириш, парвариш қилиш ва озиқлантириш бўйича илғор технологияларнинг амалиётга жорий этилаётгани, ветеринария профилактика тадбирларининг амалга оширилаётгани паррандачилик корхоналарида юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эришиш ва уларнинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш имконини бермоқда.

Ўзбекистонда йил бошидан паррандачиликни 10,3 млн. бошга ривожлантириш бўйича 788 та лойиҳа амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларни жорий этиш учун тижорат банклари томонидан паррандачилик хўжаликларини яратишга 85,5 млрд. сўмга тенг маблағ ажратилди. Республика Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойи якнулари бўйича, тухум етиштириш ҳажми 12,3 фоизга ошди.

Прогноз параметрларига биноан, 2015 йилгача Ўзбекистонда парранда сони 60 млн.га етади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунинг учун янги ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва мавжудларини модернизатсия қилишдан ташқари, паррандачилик хўжаликларини, хусусан, ветеринария хизматлари билан таъминлаш инфратузилмаси бўйича ишлар ёълга қўйилиши зарур.