Aloqa uchun raqam

+998 (71) 271-64-26

Aloqa uchun raqam

+998 (71) 202-12-00

Паррандачиликни ривожлантиришда Туркия тажрибаси

Паррандачиликни ривожлантиришда Туркия тажрибаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Туркиянинг “Su Veterinerlik Hizmetleri Ltd. Sti” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда «Паррандасаноат» уюшмаси раиси Баҳодир Исаев, уюшма масъул ходимлари ҳамда онлайн шаклда ҳудудлардаги соҳа мутахассислари ва паррандачилик корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

«Паррандасаноат» уюшмаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, учрашувда паррандаларни сақлаш шароитлари, дезинфекциялаш, паррандаларнинг озуқа рационларини тайёрлаш тартиби, тухум ва гўшт йўналишида юқори маҳсулдорликка эришиш учун эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар муҳокама қилинган.

– Паррандалар озуқасида оқсил моддаси балансининг бузилиши ҳам тухум йўналишида, ҳам гўшт йўналишидаги паррандалар маҳсулдорлигига салбий таъсир кўрсатади, – дейди халқаро эксперт Шенер Килиф. – Шунингдек, парранда организмига ҳам жиддий зарар етказади. Шунинг учун парранда емини тўғри рацион асосида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Паррандаларни ўз вақтида эмлаш ва турли ҳашаротлардан асраш учун режа асосида вакцинация тадбирларини ўтказиш ҳам муҳим. Чунки парранда танасига ўрнашиб олган ҳашарот ёки касаллик унга тинчлик бермайди. «Стресс» ҳолатига тушиб қолган парранданинг озиқланиш ва ҳаёт кечириш режими бузилади. Бу эса маҳсулдорликда катта йўқотишларга олиб келади.

Онлайн мулоқот давомида “Su Veterinerlik Hizmetleri Ltd. Sti” компанияси экспертлари ҳудудлардаги паррандачилик корхоналарига ташриф буюриб, уларни сақлаш ва парвариш қилиш шароитларини ўрганиш ва тавсиялар беришни айтиб ўтишди.

Учрашув сўнггида компания мутахассислари паррандачилик йўналишидаги тадбиркорларнинг мавзуга доир қизиқарли саволларига батафсил жавоб беришди.