Иван Павлов, рус физиологи: «Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни асрайди!»
Ветеринар касби жаҳонда энг ҳурматга сазовор касблардан биридир. Ҳайвонлар, қушлар ва рептилияларни даволайдиган шифокорлар, шубҳасизки тўрт оёқли ва патли беморларидан миннатдорчилик сўзларини кутишмайди. Уларга фидокорлик билан беминнат ёрдам беришади.
Ҳар йили апрел ойининг охирги шанбасига белгиланган Жаҳон ветеринария куни (World Veterinary Day) бугун ер шарининг ҳар хил нуқталарида нишонланмоқда. Шу фурсатдан фойдаланиб, «Паррандасаноат» уюшмаси жамоаси номидан барча ветеринарларни, нафақат юртимиздаги, балким хориждаги мутахассисларни ҳам бугунги байрам билан табриклайди. Зеро, тиббиёт инсонни, Сиз эса инсониятни асрайдиган мутахассисларсиз!
«Паррандасаноат» уюшмаси ахборот хизмати