Aloqa uchun raqam

+998 (71) 271-64-26

Aloqa uchun raqam

+998 (71) 202-12-00

Пресс-тур ўтказилди

22 июнь куни “Паррандасаноат” уюшмаси ва “Микрокредитбанк” АТБ ҳамкорликда Бухоро вилояти Ромитан туманида пресс-тур ўтказди. Пресс-тур давомида журналистлар парранда гўшти етиштирувчи “Behtarin Group” МЧЖ фаолияти билан таништирилди.
“Behtarin Group” МЧЖ ижрочи директори Феруз Зияевнинг айтишича, корхонанинг фаолияти гўшт йўналишидаги паррандачиликка мўлжалланган бўлиб, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 2021 йилда 2 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 3,3 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган.
МЧЖ бугунги кунда тўлиқ ишга тушган бўлиб, ҳозирда корхонада 30 га яқин янги иш ўринлари яратилган. Келгусида корхонани кенгайтириш ҳисобига ишчилар сонини 40 нафардан ошириш режалаштирилган.
Йилига ўртача 1 млн 200 минг бош жўжа боқиляпти. Маҳсулот ички бозорда сотилмоқда. Мазкур корхона йил сўнгигача 3 та цех қуришни, қолаверса, 2023 йилда парранда учун асосий озуқа бўлган ем ишлаб чиқарувчи ва боқилган жўжаларни сўйиш учун кушхона ҳам ташкил этишни мақсад қилган.

“Паррандасаноат” уюшмаси ахборот хизмати