Тухум паррандачилигида муваффақиятга эришиш учун қуйидаги меъёрларга аҳамият қаратиш лозим
– Товуқларни йиллик тухум бериш миқдори камида 280 та бўлиши керак.
– 1 кг тухум учун бериладиган ем миқдори 2,0-2,2 кг бўлиши керак.
– Тухумлаш даврида ойлик ўлим миқдори энг кўпи билан 1 фоиз бўлишидир.
– Жуда ҳам кичик ва сотишга ярамайдиган тухум миқдори энг кўпи билан 5 фоиз бўлиши керак.
– Синиқ тухумлар миқдори 2 фоиздан ошмаслиги керак.
Бу мақсадга эришиш учун:
– Гала қанча катта бўлса, фойда шунча кўп бўлади.
– Самарадорлиги юқори зотлар танланиши керак.
– Озуқа моддаларидан тенг миқдорда қўшилган аралашма емлар берилиши керак.
– Сифатли тухум ишлаб чиқариш керак.
– Бозор шароитларини кузатиб бориш керак.
– Товуқлар 19 ойлик бўлгандан кейин хўжалик ҳисобидан чиқариш керак.
Манба: Тузувчи: А.Х. Холматов – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот
институти “Иммуногенетика” лабораторияси мудири, қ.х.ф.н.
Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ