Aloqa uchun raqam

+998 (71) 271-64-26

Aloqa uchun raqam

+998 (71) 202-12-00

«QIZILQUM BARAKA PARRANDA» МЧЖ корхонаси фаолияти ўрганилди

 

«Паррандасаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари У.Ахмедов томонидан Навоий вилояти «Навбаҳор» туманида фаолият олиб бораётган «QIZILQUM BARAKA PARRANDA» МЧЖ корхонаси фаолияти ўрганилди.

Ушбу корхонага «Агробанк» АТБ томонидан 3 йил муддатга 9 млрд сўм кредит маблағларини ажратиш бўйича кредит шартномаси имзоланган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобига Россиянинг «TEХNA» компаниясидан 215 минг бош парранда боқиш қувватига эга ускуналари олиб келинaди.

Бугунги кунда корхоналар 70 минг жўжа боқишга мўлжалланган замонавий бино ишга туширилган. Шунингдек, автоматлаштирилган жўжа боқиш ускуналари Россиядан келтириб ўрнатилган ва ҳозирда синов ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 12 май куни Самарқанд вилоятидан 70 минг бош бир кунлик финал гибрид жўжалар олиб келинади.

Корхона ишга тушиши ҳисобига бир йилда 66,2 млн. дона истеъмол тухуми ишлаб чиқарилишига эришилади ҳамда 30 та янги иш ўринлари яратилади.

Ўрганиш ишлари давомида хўжалик раҳбари билан суҳбатлашилди, муаммолар ва келгуси режалар муҳокама қилинди. Лойиҳани ўз вақтида ишга тушириш ва ишга тушириш давомида юзага келиши мумкин муаммолар бўйича бирга ишлашга келишиб олинди.