Хўжаликда бройлер жўжаларини технологик ишлаб чиқариш қуйидаги асосий тамойилларни инобатга олган ҳолда ташкил қилинади:
- самарали технологик инкубация қилиш, сақлаш ва транспортда ташиш усулларини қўллаб, юқори маҳсулдор, сифатли дурагай жўжаларни ўстиришни оптимал вариантини танлаш;
- ёш бройлер жўжаларга эрта ўсиш шароитларини яратиш, жўжаларни паррандахонага келтирилгандан бошлаб сув ва озуқага бемалол етишиш имконини яратиш, шу билан бирга 4 – 5-кунлари қўшимча қўйилган сувдон ва емдонлардан автоматлашган сувдон ва емдонларга безарар ўтишни ташкиллаштириш;
- жўжаларни биологик, яъни ўз таркибида меъёрга асосан озуқа моддалари, минерал компонентлар ва микроэлементлари мавжуд бўлган премикс билан бойитилган, тўйимли ва юқори сифатли омухта ем билан озиқлантириш;
- паррандаларни ёпиқ бинода ва оптимал микроклимати (ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги ва алмашинуви), ёшидан келиб чиқиб мавжуд ёритиш рационал тизими ва физиологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда паррандахоналарда ўстириш, боқиш ва етиштириш;
- жўжаларни сув ва озуқани актив истеъмол қилишини, жиғилдон(зоб)и тўлганлигини назорат қилиб бориш, боқилиш самарасини билиш учун 7-куни тирик вазнини тортиш;
- жўжаларни бутун ўсиш даврида ҳаво ҳароратини маъқул бўлган режимда ушлаш. Тез ўсувчи бройлер жўжалари ўзидан айниқса ишлаб чиқариш даврининг иккинчи қисмида, катта миқдорда метаболик иссиқлик чиқаради. Жўжани 21 кунлигидан бошлаб атроф мухит ҳароратини 210С дан паст ушлаш, бройлерлар вазнини оптимал ўсишига имкон яратади.
- юқумли ва юқумсиз парранда касалликларига қарши самарали ветеринария-профилактик чора-тадбирларини қўллаш (бинони санация қилиш, бир вақтнинг ўзида бир ҳил ёшдаги паррандалар билан бинони тўлдириш, ўз вақтида иммунизация қилиш ва бошқалар).
- Ҳаво ҳарорати 300С (озуқа ва сувнинг олдида жўжа елка баландлигида ўлчанади);
- Тўшама ҳарорати 28 – 300С;
- Ҳаво нисбий намлиги 60 – 70%.
- Жўжаларга тоза, биобезарар шароитлар яратиб бериш;
- Бир хил ёшдаги галалар (ҳаммаси бўш – ҳаммаси тўла) принципини қўллаш орқали касалликлар тарқалишини назорат қилиб бориш;
- Тўшамаларни полга бир текис қилиб солдириш;
- Паррандахоналарни олдиндан иситиш ҳамда ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиргунча стабилизация қилиш;
- Паррандахонага жўжаларни тезлик билан жойлаштириш;
- Жўжаларга зудлик билан сув ва озуқа бериш;
- Жўжаларни сув ва озуқага осон етишиши учун ускуналарни қулай қилиб жойлаштириш;
- Тизимли емдон ва сувдонлар ёнига яна қўшимча сувдон ва емдонлар қўйиш;
- Жўжаларни тинчланиши учун, сув ва емдонларга осон етишадиган қилиб 1 – 2 соатга холи қолдириш;
- Озуқа, сув, ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини 1 ёки 2 соатдан кейин текшириб чиқиш, керак бўлган жойларда созлаш.