Парранда пастереллёзи – юқумли касаллик бўлиб, септицемия, белгилари билан кечади, ўткир, ўрта ёки сурункали шаклларда кечади. Ўткир шаклида юқори ўлим, ўрта ва сурункали шаклларида – парранда бракка чиқади ва маҳсулдорлик тушуб кетади.

Касаллик қўзғатувчи Pasterella multocida ва Pasterella gemolitica кенг миқёсда патогенлик хусусиятлари эга ва паррандаларда турли хил клиник белгилар кузатилади. Ушбу касалликнинг ўткир шакли қирғовул, ўрдак, ғоз, оққуш, цесарка ва бошқа қуш турларида қайд этилган. Pasterella multocida кўпинча товуқ ва куркаларда патологик процессларни чақиради. Касаллик қўзғатувчиси – грамманфий, харакатсиз калта таёқча. Пастереллалар кучсиз ва юқори патоген штаммларга ажратилади.

Паррандаларга касаллик алиментар ва аэроген йўллар билан юқади. Табиий шароитда касалликка қарши резистентликни тушуб кетишига қуйидаги факторлар: рацион таркибида витаминлар камлиги, аминокислоталар етишмаслиги, гуруҳларга бўлиш, транспортировка қилиш, организмни совуб кетиши ва бошқалар таъсир қилади.

Клиник ҳолат

Инкубацион давр 24 соатдан 9 кунгача бўлади. Юқори тезликда кечувчи шаклида нафас бўғилиши, ич кетиш белгилари оқибатида нобуд бўлади. Ўрта ва сурункали шаклида ринит, конъ.ктивит, озуқа истъемоли бузилиши, маҳсулдорлик пасайиши белгилари кузатилади.

Айрим ҳолларда касалланган парранданинг оёқ бўғимлари ва қанотларида яллиғланиш ҳоллари кузатилади.  P.gemolitica патогенлик хусусияти кенг спектрли бўлиб, кўпинча юқумли бронхит, юқумли тумов, респиратор микоплазмозлар билан асоратланади.

Патоморфология

Ичи ёрилганда юракда, эпикардда, гидроперикардитда нуқтали қон қуйилиш ҳоллари кузатилади, ичак шиллиқ пардасида йўл – йўл қон қуйилиши, жигар паренхимаси дегенерацияси, милиар ўчоқлари, тери ости шиши, мушак толалари некрози, шиллиқ парда катарал яллиғланиши, бронхопневмания кўзга ташланади.

Диагностика

Якунловчи ташхис қўйиш учун паренхиматоз органларидан экилади, ажратиб олинган штаммларни агар гелида реакция преципитация услубида текширилади, паррандада биопроба қўйилади. Дифференциал диагноз қўйишда Ньюкасл касаллиги, сальмонеллёз, юқумли тумов, юқумли синовитларни чиқариб ташлаш керак бўлади.

Даволаш и профилактика

Пастереллёздан хўжаликни соғломлаштириш учун инкубацияда танаффус қилиш керак бўлади, бир вақтни ўзида барча технологик зоналарда товуқхоналарни санацияга қўйилади.

Махсус профилактик тадбирларни инактивланган эмульсин – вакцинани хўжаликда кенг қўллаш орқали ўтказилади. Пастереллёзга гумон қилинган ва пайдо бўлиши ҳавфи бор хўжаликларда лиофилизирланган вакцина қўлланилади. Бир вақтни ўзида паррандага ҳар куни 5 кун 50 мг/кг ҳисобидан левомицетин берилади, 1 кг парранда тирик вазнига 30 минг ЕД тетрациклин ҳисобидан антибиотик берилади.