Жорий йилнинг 5-6 март кунлари Тошкент шаҳрида “SIFAT AGRO VET SERVICE” компанияси томонидан  “Паррандасаноат” уюшмаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда паррандачиликнинг замонавий  муаммолари” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Семинар Германиянинг Boehringer Ingelheim DE ва Бельгиянинг Innovad BE компанияларининг етакчи мутахассислари  томонидан олиб борилди.

Семинар давомида Lohmann Tierzuchtдан махсус таклиф этилган меҳмон Норберт Мисчке (Norbert Mischke) томонидан паррандаларнинг маҳсулдорлиги давридаги асосий хатоликлар — тухум ишлаб чиқаришда олинмай қолинадиган фойдалар ва бошқа муаммолар мавзусида маъруза қилинди.

Шунингдек икки кун давом этган ушбу семинарда, парранда парваришлашдаги долзарб масалалар ва муаммолар, уларни  хал этишда хорижий тажрибалардан самарали фойдаланиш ва қўллаш натижадорлиги юзасидан хорижлик мутахассислар тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Семинарда республикамиздаги йирик паррандачилик хўжаликларининг вакиллари, ветеринар врачлари ва зооинженер лари қатнашди.