Товуқларнинг колибактериоз касаллиги юқори нафас йўлларининг клиник аломатларига ўхшаган нуқсонлар билан намоён бўлмайди. Касалликнинг инкубацион даври 1-10 кунни ташкил этади. Унинг муддати парранда организмининг резистентлигига, қўзғатувчилар билан юқиш турига, миқдорига, вирулентлигига боғлиқ бўлади.

Товуқларда колибактериоз касаллигининг энг характерли  клиник аломатларидан уларнинг умумий нимжонлиги, ҳаракатининг сусайиши, ташқи муҳит таъсиротларига сезгирлигининг пасайиши, уйқи босиши, иштаҳанинг пасайиши ва тез-тез чанқаши кабилар билан намоён бўлади.

Кейин ич кетиши ва асабининг бузилишидир. Бадан ҳарорати 1-1,5о С.га меъёрдан ошиб, касалликнинг респиратор кўринишида кўздан ёш оқиши, акса уриш ва қийин нафас олиш аломатлари яққол намоён бўлади.

Касаллик ўткир кечганида биринчи касалликнинг клиник аломатлари пайдо бўлганидан кейин 2-3 кун ўтгач жўжалар орасида ўлим пайдо бўлади. Кейин мускулларнинг қалтираши, парезлар ва фалажлар ҳосил бўлади. Булардан ташқари бўйиннинг қийшайиши ва бошни орқага ташлаш каби аломатлар пайдо бўлади.

Ёш товуқларнинг 80 кундан катталарида касаллик клиник аломатлари камайиб, умумий нимжонлик, шиллиқ пардаларнинг қонсизланиши, ич кетиш, ариқлаш, кўз тагида синуситлар ва асаб тизимининг бузилиши каби аломатлар ҳосил бўлади. Касалликнинг 7-10-чи кунлари то 70%-гачаси  нобуд бўлади. Товуқларнинг 150 кундан катталари орасида колибактериоз ўткир ва сурункали равишда ўтади. Уларнинг тухум туғиши камаяди ёки умуман тухтайди шу билан бирга оварит, сальпингит ва сариқ перитонит ҳосил бўлиши билан намоён бўлади.

Г.А.Грошева ва бошқалар берган маълумотларига қараганда касаллик сурункали равишда кечганида жўжалар ўсиб ва ривожланишдан қолади, қонда умумий оқсил, гемогобин миқдорлари ва қоннинг  ишқорий заҳираси камаяди.

Манба