“Паррандасаноат” уюшмаси ҳамда “Микрокредитбанк” вакиллари томонидан Наманган вилояти уйчи туманидаги “Водий кумуш парранда” корхонасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Учрашувда тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиниб, тадбиркорлик фаолияти давомида учраб турган муаммолар ўрганилди.

Келгусида Уйчи туманида хўжалик кооперацияси усулида парранда гўшти етиштиришни йўлга қўйилади. Бунинг натижасида 400 та қўшимча иш ўрни яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланади.

“Водий кумуш парранда” корхонасининг лойиҳа қиймати 5 млн.долларни ташкил этиб, парранда боқиш қуввати 72,0 минг бош наслли паррандани  ташкил этади. Ишлаб чиқариш қуввати эса, 10 млн. бош бройлер жўжа, 12 млн дона инкубацион тухум, 768 минг бош инкубатордан бир марталик жўжа очиришдан иборат.