Россия президенти Владимир Путин Россия билан чегарадош мамлакатларда ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалганда автомобилларни дезинфексия қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонун расман 2025 йил 1 январдан кучга киради.

Росселхознадзор Россия ҳудудига кирувчи машиналарни дезинфекциялашни ташкил қилади ва дезинфекция учун харажатлар бюджет ҳисобидан бепул амалга оширилади.

Маълум қилинишича, транспорт воситалари бошқа ҳудудлардан ҳайвонларнинг хавфли касалликларини, шу жумладан юқори патогенли парранда гриппи, қўй ва эчкиларнинг оспа касаллиги, сап, куйдирги, қорамол вабоси, чўчқаларнинг энтеровирусли энцефаломиелити ҳамда яшур каби бир қатор ўта юқумли касалликларини олиб кириши мумкин.